
Коло-Муани "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин!
ПСЖ марказий ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Себастяьн Видаль хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, "шпорлар" 26 ёшли форварднинг трансфери борасида ПСЖ билан музокарага киришган. Шартнома тахминан 50 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Коло-Муани ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Ювентус"да ижара асосида ўтказди.
Қайд этилишича, Турин клуби ҳужумчи билан ишлашни давом эттирмоқчи, аммо “Тоттенхэм” футболчининг трансферига жиддий қарамоқда. Ўтган мавсум давомида Коло-Муани барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
Comments