Колосовский "Локомотив"ни про лигага туширган мағлубият ҳақида нима дейди?

  • 1 декабрь, 2024, 11:22
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг охирги 26-турида "Локомотив" "Нефтчи"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва про лигага равона бўлди. Учрашувдан сўнг "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский қуйидагича фикр билдирди:

"2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Кейин эса совринли ўринлар учун курашаётган юқори даражали рақибга имконият беришни бошладик. Якунда мағлуб бўлдик. Бугун таркибимизда 18 ёшли футболчилар ҳаракатланди. Исталган ҳолатда ҳам бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Бугун чемпионларга саволларим бор, улар охиригача чемпион бўлиб қолишлари керак. Улар ўзбек футболининг юзи, уларни ҳурмат қиламан. Лекин саволларим жуда кўп", - дейди Колосовский.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!