Компани: Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштирмоқда

 

“Манчестер Сити” клуби сардори Венсан Компани “Сток Сити”га қарши кечган (2:0) Англия чемпионати 30-тур беллашувидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштирмоқда. Биз мавсум якунига қадар ўз даражамизни сақлаб қолишимиз ва келаси мавсумда ҳам шу руҳда давом этишимиз керак.

Ўз услубимизда ўйнашда давом этиш бизни янада руҳлантиради. Манчестер шаҳрининг “кўк томони” азалий рақиб ҳисобланган “МЮ” билан курашда чемпион бўлиш ҳаётда бир марта тўғри келишини билишади”, – деди Компани.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!