Конор Макгрегор 25 миллион долларлик турнирда иштирок этади!
2026 йил март ойида рекорд даражадаги соврин жамғармасига эга глобал турнир бошланади. Унда 84-120 кг вазн тоифасида (ўрта вазндан оғир вазнгача) 32 нафар жангчи иштирок этиб, ғолиб 15 миллион долларга эга бўлади. Лойиҳа "Kiss Fly Productions" билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Соврин жамғармаси:
1-ўрин: 15 миллион доллар;
2-ўрин: 1 миллион доллар;
3 ва 4-ўринлар: 500 минг доллар;
5-8-ўринлар: 300 минг доллар;
9-16-ўринлар: 200 минг доллар;
17-32-ўринлар: 100 000 доллардан;
захирадаги жангчилар - 50 минг доллар.
BKFC президенти Девид Фелдман мазкур мусобақа 12 ой давом этишини эълон қилди. Лига Гран-при жанглари пайтида олган жароҳатлари туфайли жангчиларга таътил вақтлари учун компенсация тўлашга ваъда беряпти. Биринчи турнир 2026 йил март ойида Лос-Анжелесда, финал эса роппа-роса бир йилдан сўнг Яқин Шарқда бўлиб ўтади.
Конор Макгрегорнинг ўзи эса ушбу мусобақада бошловчи сифатида иштирок этади.
Фелдманнинг таъкидлашича, лига 2026 йил ўрталаридан бошлаб аёллар учун шунга ўхшаш турнир ўтказишни режалаштирмоқда.



Фикрлар