Конор Макгрегор билан жангга тайёрман
Англиялик ММА устаси Пэдди Пимблетт UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорга қарши октагонга чиқмоқчи.
"Мен енгил вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиш, уни ҳимоя қилиш ва охир-оқибат ярим ўрта вазн тоифасига ўтишни хоҳлайман. Шунингдек, Жастин Гэтжи билан реваншни жуда ҳам истардим. Бироқ ҳозир Арман Царукян ва Чарльз Оливейра мендан олдинда. Агар Конорга 2026 йил охиригача ярим ўрта вазн тоифасида рақиб керак бўлса, мен тайёрман",– деди Пэдди.
Эслатиб ўтамиз, Конор 12 июль куни "UFC 329" турнирида америкалик Макс Холлоуэй билан баҳс олиб боради.

Фикрлар