Конор МакГрегор "Тилла бола" чорловини қабул қилди

Профессионал бокс бўйича уч вазн тоифасидаги собиқ чемпион, “Тилла бола” номи билан машҳур Оскар Де Ла Хоя UFC собиқ чемпиони Конор МакГрегор ва Флойд Мейвезер ўртасидаги бокс жанги ҳақида кескин фикр билдирди.

"Менга октагонда Конор МакГрегор ёқади. Уни бу борада ҳурмат қиламан. Aммо бокс ринги бошқа нарса! Мейвезер ва МакГрегор... Иккалангиз ҳам боксни ҳурмат қилмайсиз”,- дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Sun.

Шунингдек, 47 ёшли Де Ла Хоя  12 йил олдин фаолиятини якунлаганига қарамай, икки раундда бокс қоидалари бўйича МакГрегорни нокаутга учратиши мумкинлигини айтди.

Бу баёнот ирландияликни ҳам бефарқ қолдирмади ва у ўз Twitter саҳифасида,  "Мен сизнинг чорловингизни қабул қиламан, Оскар Де Ла Хоя,",- деб изоҳ қолдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!