Конор МакГрегорнинг мақсади аён бўлди

  • 5 июнь, 2020, 20:55
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайт машҳур жангчи Конор МакГрегорнинг мақсади ҳақида гапириб берди.

Нуфузли ташкилот раҳбари аввалига Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида жанг ўтказиб, учрашув ғолибини Конорга рўбарў қилмоқчи эди.

- Аслида шундай қилсак энг тўғри йўл шу. Лекин Конор бошқача қарорга келиши ҳам мумкин. Уни қанақалигини ҳамма билади. МакГрегор Ҳабиб ва Жастин ўртасидаги жанггача ҳам октагонга чиқиши мумкин. Унда унга муносиб рақиб қидиришимизга тўғри келади, - деди Дана Уайт.

МакГрегор сўнгги жангини шу йилнинг январь ойида ўтказиб, рақиби Дональд Серронени нокаутга учратганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!