
Консейсау: "Бу ғалабада жамоавий руҳ ҳал қилувчи омил бўлди"
"Милан" бош мураббийи Сержиу Консейсау А Сериянинг навбатдаги турида "Женоа" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоасининг характерини таъкидлади.
– Биз ўйинни бир схемада бошладик, лекин бошқача схемада якунладик. Менга иш ҳақи тўлашади – демак, ўйинни ўқиб, керакли қарорлар қабул қилишим шарт. Баъзида мураббийлар ўйинга таъсир ўтказа олади, баъзида эса йўқ.
Биз фақат тактика устида ишламаймиз – жамоавий ва шахсий ривожланишга ҳам аҳамият берамиз. Ҳар хил хатолар бўлиши мумкин, бугунги ўйиндаги гол шундай вазиятлардан бири. Шу сабабли, машғулот базасида доим шундай жиҳатлар устида ишлаймиз. Футболчилар муваффақият қозонса, биз ҳам мамнун бўламиз.
Бугун жамоамиз кучли ва бирлашган эканини яна бир бор кўрсатди. Захирадан майдонга тушганлар етишмаётган жиҳатларни тўлдиришди. Расстановка ўзгарди, Хименес ва Феликсни ҳужумга сурдик ва ҳужумдаги ҳаракатларимизни кенгайтирдик. Бу мураббий эмас, айнан футболчиларнинг маҳоратли ўйини эди, – деди португалиялик мутахассис DAZN эфирида.
Фикрлар