Конте Азарнинг кетишини истамаяпти
Ads

Лондонинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоа ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг трансфери борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Азар – ҳақиқатда дунёнинг энг яхши футболчиси, буни шунчаки мураббий бўлганим учун айтаяпман.  Мен ўз фикримни билдиришм мумкин. Якуний қарорни раҳбарият қабул қилади. Мен Эденни янги мавсумни Англияда бошлашини кутаяпман. Бундай ўйинчиларни йўқотиш нотўғри иш бўларди, – дейди италиялик мутахассис Goal нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ бельгиялик футболчига Каталониянинг “Барселона” клуби қизиқиш билдираётганди.