Конте: ЕЧЛда ўйнаш учун, эътиборни жамлаш керак
Ads

 

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте келаси мавсум Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун ҳозирдан эътиборни жамлаш кераклигини айтди.

“Ҳозир энг асосийси – эътиборни жамлаш ва келаси мавсум Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этишни таъминлаш. Осон бўлмайди, чунки рақобатчилар кўп. Аммо айни вақтда энг қийини – бу натижага эътибор қаратиш”, – деди Конте.

Маълумот учун, “Челси” 28 та ўйиндан кейин АПЛда 53 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Бугун лондонликлар 29-тур марказий ўйинида “Манчестер Сити” билан тўқнаш келади.