Конте "Интер" ҳимоясини "Арсенал"футболчиси билан кучайтирмоқчи

"Арсенал" ҳимоячиси Шкодран Мустафи фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга қараганда, “нерадзуррилар” германиялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олишга тайёр. Уни шахсан бош мураббий Антонио Конте ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Шкодраннинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. “Канонирлар” ҳозирча унга янги шартнома таклиф қилишмаган. У жорий мавсум АПЛда бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!