Конте "Милан"нинг собиқ футболчисини "Интер"га олиб келмоқчи

  • 16 март, 2020, 00:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Сассуоло” клуби ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” устози Антонио Конте 22 ёшли футболчи жамоа таркибини кучайтиришига ишонмоқда. Ушбу трансфер мавсумлар оралиғида амалга оширилиши мумкин.

Маълумот учун, Локателли асли “Милан” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018 йилга қадар “россонерилар” шарафини ҳимоя қилган. У жорий мавсум “Сассуоло” сафида А Серияда 20 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!