Конте Моуриньога зўр таклиф билан чиқди

"Интер" ёзги трансфер ойнаси вақтида "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелени қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи.

Инсайдер Жанлуки ди Марцио маълумотига кўра, миланликлар раҳбарияти франциялик хавбек трансфери учун ҳимоячи Милан Шкриньярни таклиф қилмоқда.

Ўтган йил ёзида 60 миллион евро эвазига "Лион"дан харид қилинган Ндомбеле жорий мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!