Конте: Умид қиламанки, Мессининг “Челси”га қарши голсиз серияси давом этади
Ads

Англиянинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте  ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Барселона”га қарши баҳсдан нима кутаётгани борасида айтиб ўтди.

“Биз уларнинг ўйинини таҳлил қилишни бир ой олдин бошлаганмиз. Биз жаҳоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳақида гапирмоқдамиз. Биз уларга қарши идеал даражада ўйнашимиз лозим.

“Барселона” тўпга жуда яхши эгалик қилади. Бироқ тўпсиз қолганда етарлича муаммоларга учрайди.

Месси саккизта ўйиндан буён “Челси” дарвозасини ишғол қила олмаган? Умид қиламанки, бу анъана яна давом этади. Биз уни яхши биламиз. Фақат унга эътибор берсак, катта хато қиламиз”, – деб айтиб ўтди италиялик мутахассис.