Конте янги мавсумдаги “Тоттенхэм”нинг мақсади ҳақида гапирди

"Тоттенхем" бош мураббийи Антонио Конте Премер-лиганинг кейинги мавсумидан умидлари билан ўртоқлашди.

"Менинг мақсадим - рақобатбардош жамоа тузиш. Рақиблар "Тоттенхэм"га қарши ўйинларда бироз қўрқиб ҳаракат қилишларини истайман. Менимча, таркибимиз Англия Премьер лигасидаги энг ёш жамоалардан бири ҳисобланади. “Тоттенхэм”да яна уч-тўрт йил ўйнай оладиган футболчилар кўп. Биз мустаҳкам пойдевор қуришга, босқичма-босқич такомиллашиб боришга ва муҳим совринлар учун курашишга ҳаракат қиламиз", - деб Конте сўзларини келтирмоқда “Daily Mail” нашри

Конте 2021 йилнинг ноябрида “Тоттенхэм” бошқарувига келган эди. Клуб 2021/22 йилги мавсумда 38 ўйин ўтказиб, 71 очко билан Премьер лигада тўртинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!