Конте ёзда

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте мавсумлар оралиғида сотиб олинадиган футболчилар рўйхатини аниқ қилиб олди.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра, "нерадзуррилар" 3 та футболчини кўз остига олиб қўйган. Булар ҳужумчилар Эдинсон Кавани (ПСЖ) ва Дрис Мертенс ("Наполи") ҳамда ярим ҳимоячи Артуро Видаль ("Барселона").

Уругвайлик ва бельгиялик ҳужумчилар “Интер” сафида ижарада ўйнаётган МЮ форварди Алексис Санчес ва “Барселона”га кетиши кутилаётган Лаутаро Мартинес ўрнини эгаллаши мумкин.

Эътиборлиси, Кавани ва Мертенс ёзда эркин агентга айланишади. Видалнинг трансфери эса 11 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)