Контега Канте керак

"Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте "Интер"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, франциялик футболчини шахсан “нерадзуррилар” бош мураббийи Антонио Конте таркибда кўришни хоҳлаяпти. Клублар тез орада ушбу трансфер юзасидан музокараларни бошлаши кутилмоқда.

Канте “Челси” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “аристократлар” сафида жами 170 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!