Конья-2021. Азизбек Бойназаров навбатдаги медалларини қўлга киритишга яқин турибди. Ёхуд 3 нафар пара сузувчимиз финалга чиқди!

Ҳозиргина Коньяда бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг пара сузиш баҳсларида 50 метрга эркин ҳамда 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича саралаш беллашувлари якунланди.

Эътиборлиси, 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича Азизбек Бойназаров ҳамда Абдулазиз Хайруллаев финал йўлланмасини қўлга киритди. 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича баҳсларда ҳам Азизбек Бойназаров маррага биринчи бўлиб етиб келган ҳолда финал йўлланмасига эга бўлди. Бундан ташқари, худди шу йўналишда яна бир ҳамюртимиз – Султонбек Нуриддинов ҳам саралашдан муваффақиятли ўтиб, финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!