Конья-2021: Баскетбол 3х3 бўйича жамоамиз гуруҳдаги рақибларини билиб олди

Келаси ой Туркиянинг Конья шаҳрида ўтадиган Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этувчи баскетбол 3х3 бўйича аёллар жамоамизнинг мусобақадаги рақиблари аниқ бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қуръа натижасига кўра, қизларимиз “В” гуруҳида Қирғизистон, Суринам ва БААга қарши баҳс олиб боришади. Барча гуруҳлар:

“А” гуруҳи: Қатар, Уганда, Саудия Арабистони, Гамбия.
“В” гуруҳи: Ўзбекистон, Қирғизистон, Суринам, БАА.
“С” гуруҳи: Туркия, Эрон, Иордания, Сенегал.
“Д” гуруҳи: Туркманистон, Индонезия, Мали, Озарбайжон.

Маълумот учун, баскетбол бўйича 3х3 аёллар жамоамиз жаҳон рейтингида 29-ўриндан жой олган. Қизларимиз мусобақада иштирок этаётган жамоалар орасида фақатгина Қатардан қуйироқ рейтингда холос.

Жамоамиз таркиби: Алия Саматова, Елена Ҳуснитдинова, Кристина Авдеева, Наталья Конева.

Ушбу спорт турларидаги баҳслар 13-17 август кунлари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!