Конья-2021. Бугун кимлар юртимиз шарафини ҳимоя қилади?

Ислом бирдамлиги ўйинлари қизғин давом этмоқда. Бугун ҳамюртларимиз қуйидаги 9 йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:

Гандбол, гуруҳ босқичи 3-тур: Ўзбекистон – Туркия

Пара сузиш: Абдулазиз Хайруллаев ва Бахтиёр Ортиқов (100 метрга эркин сузиш)

Пара камондан отиш: Убайдулло Имомқулов

Енгил атлетика: Жавоҳир Нориев ва Анвар Анваров (узунликка сакраш), Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш), Лайло Аллаберганова (200 метр), аёллар 4х100 метр эстафета, эркаклар ва аёллар 4х400 метр эстафета, Иван Маркелов ва Рашидбек Содиқов (диск улоқтириш), Лидия Подсепкина ва Хуршида Холлиева (100 метр тўсиқлар оша), Роксана Худоёрова ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш), Светлана Радзивил ва Сафина Садуллаева (баландликка сакраш)

Пара енгил атлетика: Омадбек Ҳасанов (Т47 баландликка сакраш)

Спорт гимнастикаси: Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Ҳабибулло Эргашев

Таеквондо: Зуҳра Тожиматова (-46 кг), Мафтуна Эргашева (-73 кг), Шуҳрат Салаев (-80 кг), Никита Рафалович (-87 кг)

Стол тенниси, қизлар ўртасида жамоавий ярим финал: Ўзбекистон – Туркия

Эркин кураш: Жаҳонгирмирза Туропов (-61 кг), Зафарбек Отахонов (-70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (-79 кг), Бобур Исломов (-92 кг), Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг)

Аёллар кураши: Актенге Кеунимжаева (-53 кг), Набира Эсенбаева (-62 кг), Светлана Оқназарова (-72 кг)

Велошоссе: Муроджон Холмуратов, Алексей Фмовский, Олга Забелинская, Янина Кускова (вақт учун пойга).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!