Конья-2021. Гандбол терма жамоамиз муддатидан аввал ярим финал йўлланмасини қўлга киритди!
Коньядаги Ислом бирдамлик ўйинларида жамоавий баҳслар ҳам тобора қизғин тус олиб бормоқда.
Жумладан, гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳ босқичида иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Иккинчи турда Бангладешга қарши баҳс олиб борган қизларимиз йирик 42:20 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, жамоамиз муддатидан аввал ярим финал масаласини ҳал қилди. Гуруҳдаги учунчи тур мезбонларга қарши ўтади.
Фикрлар