"Конья-2021". Ўзбекистонлик баскетболчилар Африка жамоаларини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркиядаги Ислом бирдамлик ўйинлари тобора якунига етиб бормоқда.

3х3 баскетбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани муваффақиятли бошлади. Ҳамюртларимиз гуруҳ босқичи доирасида дастлаб Малини 13:10, сўнг Угандани 12:10 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финал йўл олишди.

Энди улар бугун Эронга қарши баҳс олиб боришади. Вакилларимизга омад ёр бўлсин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!