"Конья-2021". Рашитов ва Пулатов ярим финалда
Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Бугун бир қатор таэквондочиларимиз баҳсларда иштирок этяпти. Хусусан, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов (-68 кг) ҳамда мусобақанинг амалдаги чемпиони Нияз Пулатов (-63 кг) нимчорак ва чорак финал жангларини муваффақиятли ўтказиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Рашитов муросасиз кечган чорак финал жангида эронлик, Пулатов эса афғонистонлик рақибини мағлуб этди. Қизларимиздан Зарнигор Ҳусниддинова (-49 кг) ярим финал остонасида, Озода Собиржонова (-67 кг) эса илк босқичда имкониятни бой берди.
Беллашувлар давом этмоқда. Воқелар ривожини биз билан кузатиб боринг!
Фикрлар