Конья-2021. Расулжон Абдураҳимовда учинчи медаль!

Спорт гимнастикачимиз Расулжон Абдураҳимов ҳам мултимедалчиларимиз қаторига кирди. Олимпиада иштирокчиси бугун параллел тўсинда ўтган машқда 14.400 балл тўплаб, бронза медалини қўлга киритди.

Бунгача у жамоавий дастурда кумуш ва яккалик кўпкураш йўналишида бронза медали билан тақдирланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!