"Конья-2021". Таэквондочиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 8 та медаль билан якунлади

Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.

Ўзбекистон таэквондочилари мазкур нуфузли мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этди. Вакилларимиз якунда 4 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Улуғбек Рашитов, Шуҳрат Салаев, Феруза Содиқова ҳамда Светлана Осипова чемпионликка эришган бўлса, Ниёз Пўлатов, Жасур Жайсунов, Чарос Қаюмова ва Зуҳра Тожиматова бронза билан чекланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!