"Конья-2021". Тахмина Икромова делегациямиз ҳисобига яна 2 та медални қўшиб қўйди

Конья шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ислом бирдамлик ўйинларида яна бир олтин медаль қўлга киритилди.

Бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромова ҳалқада ўтказилаётган беллашувларда энг юқори баллга сазовор бўлди. Унинг чиқишини ҳакамлар ҳайъати 33.600 балл билан баҳолади.

Тўп билан машқ дастурида вакиламиз кумуш медаль билан тақдирланди. 

Бунгача оғир атлетикачимиз Сарварбек Зафаржонов 3 та олтин медаль билан барчани хурсанд қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!