Конья даянларини "ёндирган" таэквондочиларимиз Тошкентга қайтиб келди (фотогалерея)
Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.
Ўзбекистон таэквондочилари мазкур нуфузли мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этди. Вакилларимиз якунда 4 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.
Улуғбек Рашитов, Шуҳрат Салаев, Феруза Содиқова ҳамда Светлана Осипова чемпионликка эришган бўлса, Ниёз Пўлатов, Жасур Жайсунов, Чарос Қаюмова ва Зуҳра Тожиматова бронза билан чекланди.
Бугун қаҳрамонларимиз Тошкентга қайтиб келишди. Қуйида ушбу жараёндан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар