Кормье Жонсга жавоб берди:
Ads

UFC оғир вазн тоифасида чемпиони Даниел Кормье Жон Жонснинг иккаласи ўртасидаги учинчи жанг бўлмаслиги ҳақидаги тўла ишонч билан айтган фикрларига ўзига хос тарзда жавоб берди.

"Aлбатта, у мен билан жанг қилишни хоҳлайди. У бу йил уч марта жанг қилди.  Мен бу ҳафта охирида жанг ўтказаман. Агар, Жонс йил охирига қадар яна бир марта жанг қилишга улгурса ҳам ундан кўпроқ пул топаман. Оҳ, вақт қанчалик ўзгарган!",- деб ёзади Кормье Twitter да.

Эслатиб ўтамиз: Жон Жонс улар ўртасидаги учинчи жанг бўлмаслигига сабаб, Кормьени ўзидан қўрқиши эканлигига шаъма қилганди.

Минбар

Барча блоглар