Коронавирус МЮга ҳужум бошлади
“Манчестер Юнайтед” ҳам коронавирусдан ўзини ҳимоя қила олмаяпти. Жамоанинг янги футболчиси Алекс Теллес вирус юқтириб олгани аниқланди.
Жамоа бош мураббийи Сульшер ҳам бразилиялик ҳимоячи карантинга олинганини тасдиқлади.
Илгари “Порту”да ўйнаган Теллес бир неча ҳафта олдин “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтиб, жамоа билан тўрт йиллик шартнома имзолаган эди. У ҳали Англия чемпионатида дебютини нишонлашга улгурмади.
Фикрлар