Коронавирус Осиёнинг яна бир мамлакатини футболсиз қолдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги 25 мартдан бошлаб мамлакат ҳудудида барча спорт тадбирлари тўхтатилишини эълон қилди. 

Берилган маълумотларга қараганда, Сингапурдаги карантин 30 апрелга қадар давом этади. Агар мамлакатдаги эпидемиологик вазият ўнгланмаса, ушбу муддат яна чўзилиши мумкин.

Маълумот учун, 5 апрелдан 26 апрелга қадар Сингапур чемпионатида 17 та учрашув бўлиб ўтиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек Мьянма ва Туркманистонда ҳам футбол мусобақалари тўхтатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!