Коронавирус Остон Ўруновнинг ҳам фаолиятига таъсир қилди
Россиянинг “Уфа” клуби коронавирус сабаб янги футболчиларининг тақдимотини бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.
Режага кўра, жамоанинг янги харид қилган янги икки футболчиси - ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳамда ҳужумчи Гамид Агаларов шаҳардаги катта савдо комплексларидан бирида маҳаллий ишқибозлар билан учрашиши керак эди. Афсуски, вирус тарқалиши хавфи борлиги сабаб савдо комплекси вакиллари ушбу тадбирни бекор қилишган.
Ҳозирча, Бошқирдистонда коронавирус расман қайд этилмаган. Лекин шунга қарамасдан профилактика ишлари бошлаб юборилган.
Фикрлар