Коронавирус сабаб Европада яна бир чемпионат ўйинлари тўхтатилди

Коронавируснинг Европа футболига таҳдиди давом этмоқда. Бу сафар COVID 19 вируси сабаб Чехия чемпионатлари тўхтатиб қўйилди.

Чехия футбол лигаси расмий сайтининг маълум қилишича, бунга ҳукуматнинг мамлакатда 30 кишидан ортиқ тадбирларни бекор қилиш бўйича чиқарган қарори сабаб бўлган.

Ҳозирги кунга келиб Чехияда 91 киши коронавирусга чалинган. Улардан бири вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!