Коронавирус сабабли Италияда яна бир нуфузли турнир бекор қилинди

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу беллашувлар Линьяно-Саббьядоро шаҳрида 27 февралдан 1 март кунлари бўлиб ўтиши белгиланданди.

Бироқ барчани бирдай хавфга солаётган коронавирус эпидемияси спортга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Сўнгги кунларда коронавирус бўйича юзага келган мураккаб эпидемик вазият Италияда ҳам хавотирли тус олмоқда.

Шу сабабли ташкилотчилар спортчиларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини ўйлаб ушбу мусобақани бекор қилишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!