Коронавирус тарқалишига қарамай, Беларусь чемпионати давом этаверади
Коронавирус кенг тарқалишига қарамай, Беларусь чемпионати тўхтатилмайди. Бу ҳақда, Беларусь футбол федерацияси (АБФФ) матбуот котиби Александр Алейник хабар берди.
- Федерация чемпионатни давом эттиришга қарор чиқариб бўлган. Ўйинларга мухлислар кириши таъқиқланмайди. Раҳбарият Минздрав билан доим алоқада бўлиб келмоқда. Ҳозирги вазият чемпионатни тўхтатиб қўйишга сабаб бўладиган даражада хавф туғдирмаяпти.
- Мамлакатингизда вирус билан инфекцияланганлар сони қанча?
- 81 та, аммо 22 киши аллақачон даволаниб бўлди. Демак, ҳозирда 50 тадан бироз кўпроқ инсон касал. Ҳозирги пайтда, ҳеч ким чемпионатни тўхтатиб қўймаяпти. Иккинчи тур ўйинларига 27 март куни старт берилади. Мавсумни давом эттирамиз.
- УEФА мусобақани қолдиришни тавсия этмаяптими? Ҳозирда бутун Европа карантинда.
- Йўқ. Битта катта видеоконференция бўлиб ўтди ва унда УEФА ички мусобақаларни федерацияларга топширди," - деди Олейник.
Эслатиб ўтамиз, Европада фақатгина Беларусь чемпионати бўлиб ўтмоқда ва ушбу мусобақанинг "Энергетик-БГУ" жамоаси сафида ҳамюртларимиз Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев фаолият олиб бормоқда.
Фикрлар