Рюдигер бошқа “Реал”дан суперклубга ўтиши кутиляпти

“Реал” билан амалдаги шартномаси якунланиб бораётган германиялик тажрибали ҳимоячи Антони Рюдигер фаолиятини Италиянинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Ювентус”да давом эттириши мумкин.

Рюдигер учун А Серия бегона эмас. Марказий ҳимоячи 2015-2016 йиллари Италия чемпионатида “Рома” шарафини ҳимоя қилган.

Аслида профессионал фаолиятини “Штутгарт”да бошлаган юлдуз кейинчалик Рим клубидан 2017 йили “Челси”га трансфер қилинган ва беш йиллик шартномаси якунлангунича Лондон клуби шарафини ҳимоя қилган.

Шундан сўнг “Реал”га эркин агент мақомида келган Рюдигер ёзда яна янги жамоа танлашига тўғри келади. 32 ёшли футболчига Англия Премьер-лигаси ва Саудия Арабистони клубларидан ҳам чорловлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Жорий мавсумда мадридликлар сафида 11 та ўйин ўтказган тажрибали ҳимоячи Transfermarkt портали экспертлари томонидан 12 миллион евро деб баҳоланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!