Агар ўйинлар 90 дақиқада тугаса, стандарт ҳолатлар бекор қилинса ёки устунга теккан зарбалар гол саналса, АПЛда жадвал қандай бўларди?
Англия Премьер-лигасининг жадвали — жамоалар мавсум давомида қандай ўйнаганининг асосий кўрсаткичи. Аммо у ҳар доим ҳам бутун манзарани очиб бермайди. Масалан, ҳозирда "Арсенал" пешқадам бўлиши мумкин, аммо муқобил жадвалларда вазият бутунлай бошқача кўриниш олади.
Биринчи бўлим ва иккинчи бўлим алоҳида ҳисобланса
Футбол чиндан ҳам икки бўлимдан иборат ўйин. Агар натижалар фақат биринчи ёки иккинчи тайм бўйича ҳисобланса, жадвал кескин ўзгаради.
Масалан, "Манчестер Сити" 2026 йилнинг дастлабки олти ўйинида иккинчи бўлимда умуман гол урмаган, аммо биринчи таймда олтита гол киритган. Умуман мавсум давомида ҳам жамоа биринчи бўлимларда устун.
Агар фақат биринчи тайм пайтидаги ҳисоблар олинса, "Сити" "Арсенал"дан тўққиз очко олдинда бўлар эди. Аммо иккинчи таймлар алоҳида ҳисобланса, улар олтинчи ўринга тушиб кетади ва "Арсенал"дан 13 очко орқада қолади.
.avif)
Яна бир мисол: "Манчестер Юнайтед" биринчи таймлар жадвалида тўртинчи, аммо иккинчи бўлимлар бўйича 13-ўринга тушади. "Астон Вилла" эса аксинча — биринчи бўлимларда 13-ўрин, иккинчисида эса иккинчи. "Вест Хэм" танаффус пайтида 10-ўринда бўлса, иккинчи таймлар бўйича сўнгги ўринга тушиб кетади.
.avif)
Қизиқ жиҳат — иккинчи бўлимларда яхши ўйнайдиган жамоалар таркиби ўртача ёш жиҳатдан бироз ёшроқ.
Агар ўйинлар 90-дақиқада тугаса
Сўнгги йилларда ҳакамлар қўшимча дақиқаларни кўп қўшаётгани сир эмас. 8–10 дақиқа қўшимча вақт оддий ҳолга айланган. Аммо агар ўйинлар аниқ 90-дақиқада тугаса-чи?
Масалан, "Лидс Юнайтед" бу мавсум қўшимча вақтда тўққизта гол ўтказиб юборган. Агар 90-дақиқадан кейинги голлар бекор қилинса, жамоа жадвалда беш поғона юқори бўлар эди.
"Эвертон" ва "Фулхэм" эса аксинча — қўшимча вақтда урилган голларсиз уч поғона пастга тушиб кетади.
"Ливерпуль" ҳам қўшимча вақтда гол ўтказган, аммо ўзи ҳам урган. Шу боис, улар фақат икки очко ютган бўлар эди, бу эса уларни тўртинчи ўринга олиб чиқариши мумкин.
.avif)
Агар стандарт ҳолатлардан голлар ҳисобланмаса
Бурчак тўплари, жарима зарбалари ва пенальтилар замонавий футболда муҳим қурол. Аммо тасаввур қилинг, улардан урилган голлар умуман ҳисобга олинмаса.
Бундай ҳолатда "Арсенал" энг катта йўқотишга учрайди — уларнинг очколари саккизтага камаяди. Чунки жамоа 52 голдан 21 тасини стандарт ҳолатлар ва пенальтилардан киритган.
"Астон Вилла" етти очко, "Эвертон" ва "Сандерленд" эса олти очкодан маҳрум бўлар эди.
Энг катта фойда кўрувчи жамоа — "Бернли". Улар стандарт ҳолатлардан кам гол урган, аммо кўп гол ўтказган.

Агар устун ва тўсинга теккан ҳар бир зарба гол саналса
Дарвоза устуни ёки тўсинга теккан зарбалар баъзан тақдирни ҳал қилади. Агар уларнинг барчаси гол деб ҳисобланса, жадвал яна ўзгаради.
"Манчестер Юнайтед" бу мавсум устун ва тўсинга 18 марта теккан — бу лигадаги энг юқори кўрсаткич. Шу билан бирга, уларнинг дарвозасига фақат етти марта шундай зарба йўлланган. Натижада "Юнайтед" қўшимча 10 очко ишлаб, иккинчи ўринга кўтарилар эди.
"Манчестер Сити" тўрт очко қўшиб, пешқадамга айланади. "Арсенал" эса уч очко йўқотиб, учинчи ўринга тушади.
.avif)
Албатта, ҳақиқий жадвал энг асосий ўлчов бўлиб қолади. Аммо бундай муқобил ҳисоб-китоблар футболда фарқлар қанчалик майда деталларга боғлиқ эканини кўрсатади. Бир неча сантиметр, бир неча дақиқа ёки бир стандарт ҳолат бутун мавсум тақдирини ўзгартириши мумкин.
Фикрлар