Коронавирус ВХЛ ўйинларига ҳам таъсир этди
Хабарингиз бор, Хитой Халқ Республикасида тарқалган коронавирус туфайли мамлакатда эпидимиологик вазият юзага келган. Шу боис Олий Хоккей лигаси рахбарияти "ОХЛ - Буюк ипак йўли кубоги" регламентининг 44-моддасига кўра Хитойнинг "ОЭРЖИ", КРС-БСУ ва "Ценг Тоу" клублари иштирокидаги уй учрашувлари Россия Федерацияси ҳудудида ўтиши борасида қарор қабул қилди.
Ўйинларнинг бошланиш вақти ва жойи борасида қўшимча маълумот кейинчалик эълон қилинади.
Фикрлар