Коронавирусга чалинган "Локомотив" футболчиларининг аҳволи борасида шифокор маълумот берди

Яқиндагина Россиянинг "Локомотив" клубидан 4 футболчида коронавирус аниқлангани борасида хабар бергандик. Клуб шифокори Никита Карлицкий ўша 4 футболчи билан доим алоқадалиги ва аҳволи борасида маълумот берди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

- Тест натижаларига кўра уларда коронавирус аниқланди. Футболчиларда клиник белгилари йўқ ва улар кузатув остида ҳамда иммунитетни оширадиган стандарт терапия билан шуғулланмоқда. Касалликка чалинганлар жамоадан ажратилган. Ўйинчилар билан ҳар куни алоқадаман. Биз уларга керакли қўлланмаларни кўрсатмоқдамиз. 3 кундан сўнг улардан яна тест оламиз ва натижага қараб кейинги муолажаларни бошлаймиз, - деди клуб шифокори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!