Коронавирусга қарши эмланмаган "Бавария" футболчиларига қандай чора кўрилиши маълум қилинди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби коронавирусга қарши эмланишдан бош тортган ва карантинга тушган футболчиларга маош тўламайди.
Sport1.de сайти тарқатган хабарга кўра, немис гранди раҳбарияти жамоа футболчиларини бу ҳақда аллақачон огоҳлантирган. Айрим футболчилар эса бу қарордан довдираб қолган.
Шу тариқа, ҳужумчилар Эрик-Максим Шупо-Мотинг, Серж Гнабри ва Жамал Мусиала, ярим ҳимоячилар Микаэль Куизанс ва Йозуа Киммих карантинда бўлган даври учун маош олмайди. Бу футболчиларнинг ҳеч бири коронавирусга қарши эмланмаган.
Қайд этиш лозимки, бу борада энг кўп зарар кўрадиган футболчи Киммих. У тахминан 700 минг евродан кўпроқ йўқотиши мумкин.
Фикрлар