Кошта - Кун қаҳрамони!
Диего Кошта Португалия "Евро-2024"нинг нимчорак финалида Словенияга қарши баҳсни асосий таркибда бошлади. Дарвозабон ўйин давомида 2 та сейв қилишга муваффақ бўлди. 120 дақиқада дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиб, пенальтилар сериясда катта саҳнага чиқди.
Дастлаб, Иличич зарбасини қайтарган Кошта Балковечни ҳам хафа қилди. Шу билан бирга, Вербич тепган тўпни олиб чиқиб, серияга нуқта қўйди ва португалларни чорак финал сари етаклади.
Шу тариқа, жамоанинг кейинги рақиби бу Франция бўлди. 6 июль куни бўлиб ўтадиган ўйинда ярим финалчи номни аниқлаштирилади.
24 ёшли посбон доимо топ клублар эътиборида бўлиб келган. Унинг "Порту" билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Шунингдек, дарвозабоннинг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар