Коул Палмер "Манчестер Юнайтед" вариантини кўриб чиқишга тайёр

"Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер атрофида "Манчестер Юнайтед"га эҳтимолий ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар давом этмоқда. "The Touchline" нашри журналист Сэмюэл Лакхёрстга таяниб хабар беришича, Палмер "қизил иблислар" сафига ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр, чунки у Лондонда ўзини ноқулай ҳис қилмоқда.

Шу билан бирга, қайд этилишича, футболчи Хосеп Гвардиола бош мураббий лавозимида экан, "Манчестер Сити"га қайтиш ниятида эмас. Эслатиб ўтамиз, Коул Палмер "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

23 ёшли футболчи "Челси"га 2023 йил сентябрида кўчиб ўтган. Transfermarkt портали Палмернинг трансфер қийматини 120 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!