Коутиньо "Барселона"га қайтмайди

  • 17 Oct 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мавсумни “Бавария” сафида ижара асосида ўтказаётган вингер Филиппе Коутиньо “Барселона”га қайтмайди.

Tecno

AS нашрининг ёзишича “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти бразилиялик футболчини ортга қайтармоқчи эмас. Таъкидлаш керакки, клублар ўртасидаги келишувга кўра мавсум якунлангач мюнхенликлар Коутиньони 120 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эгалар.

Агар “Бавария” ҳам уни сотиб олишни хоҳламаса, “Барселона” бошқа жамоаларнинг бу борадаги таклифини кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум “Бавария” сафида Бундеслигада 6 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!