Коутиньо: Бразилияга Неймар етишмаяпти
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Россия терма жамоасига қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Россияга қарши баҳс ЖЧ-2018 стадионларидан бирида ўтади. Умид қиламанки, бу ерда финалда ҳам ўйнаймиз. Бироқ бу жуда ҳам қийин бўлади.

Мен испан клубига киришиб кетишга ҳаракат қилмоқдаман. "Барселона"нинг машғулотлари қолганлардан ажралиб туради. Терма жамоада нималарга қодир эканлигимни  кўрсатишимиз лозим. 

Неймарнинг йўқлиги билинади, албатта. Сўнгги вақтларда биз жамоа сифатида ҳам яхши ўйин намойиш этмоқдамиз.  Тактика борасида у қадар ўзгариш бўлмаса керак. Шунчаки, унинг ўрнини бошқа бир футболчи эгаллайди", - деб унинг сўзларини келтириб ўтди "Чемпионат".