Коутиньо дилеммаси. Энди қаерга?

CHERY AUTO

 Икки йил олдин ҳам Филиппе Коутиньо ажойиб ўйин кўсатарди. Клопп ёрдамисиз у Европанинг энг яхши футболчиларидан бири бўла олмасди. Ўзи истаб “Барселона”га ўтишга рози бўлди. Лекин бу эртак ҳам якунланди.

Tecno

Каталонияликлар учун футболчи 140 млн фунтга тушди ва бу сарфланган пуллар ҳавога учгандек бўлди. Коутиньо гўёки футбол ўйнашни унутиб қўйгандек таассурот қолдирарди.

Каталонияда ўтказган 18 ойидан сўнг Коутиньо жамоани тарк этди. “Бавария” Филиппега таклиф билдирганда футболчи бажонидил рози бўлди. У учун формасини тиклаб олишга яхши имконият эди.

Мюнхенда ҳам камбек амалга ошмади. Коутиньо аввалги ўйинларини намойиш эта олмаяпти. Шу йил у бор-йўғи икки марта асосий таркибда майдонга тушди. 140 млнлик футболчи учун аянчли ҳолат.

Мураббий Хаус Дитер Флик бразилиялик футболчидан кўра Иван Перишич, Леон Горецка ва Томас Мюллерни афзал кўряпти. Шунга қарамасдан, Филиппе Германияда қолмоқчи. “Барселона” ҳам футболчини сотиб юбориш тарафдори.

“Кўк-анорранглилар” футболчи учун камида 77 млн фунт олмоқчи. “Бавария” эса Коутиньо бу пулга арзимайди деб ҳисоблаяпти. Коутиньодан кўра Лерой Сане ёки Кай Хаверц мюнхенликлар учун вокал вариант ҳисобланади.

Бундай муносабатга Коутиньонинг ўзи айбдор. У ҳаммани ҳайратга солмоқчи эди, аммо буни уддалай олмади. Ишонасизми-йўқми, Коутиньонинг бу мавсумдаги статистикаси ҳайратланарли. Қандайдир 1146  дақиқа ичида унинг ҳисобида 6 та гол ва 6 та голли узатма мавжуд. Ҳар 90 дақиқага 0,94 та гол тўғри келади. Бразилиялик футболчи ўзидан кутилаётган натижаларни беряпти, ҳар ўйинда 2.12 та ҳал қилувчи узатма оширяпти ва ҳар ўйинда 3,85 та зарба беряпти.

Аммо статистика бизга вазиятни тўлалигича намойиш этмайди. 12 та голли вазиятларнинг 5 таси “Вердер”га қарши ўйинга тўғри келади. Ўша баҳсда Филиппе ва 3 та гол 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди.

Демак, футболчи 1064 дақиқада 3 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширган бўлиб чиқяпти. Бу эса Бундеслигада ҳар 152 дақиқада гол ёки ассистентли  ҳисобланади. Энг ҳайратланарлиси эса, Коутиньо 13 марта майдонга тушган бўлса-да, 6 та ўйинда гол ва ассистентликларини амалга оширган.

ЭНДИ ҚАЕРГА?

Агарда “Бавария” ёзда бошқа бирор футболчига ишонч билдирса, Коутиньо Каталонияга қайтарилади. Авваллари биз юлдуз футболчи учун жиддий кураш кечишини кузатган бўлсак, энди тушуниб турибмизки, ҳеч ким таваккалга қўл уришни истамайди. ФИФА видеоўйинларида исталган жамоанинг етакчи футболчисига айланиши мумкин. Аммо реал ҳаётда эса бунинг аксини ко`ряпмиз.

Коутиньони сотиб олмоқчи бўлган жамоалар рўйхати жуда қисқа. “Тоттенхэм” Филиппега қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар чиққанди. Охирида “шпорлар” Жованни Ло Чельсо ва Стивен Бергвейн вариантида тўхташга қарор қилишди. “Манчестер Юнайтед” ҳам жамоани кучайтиришни истаётганди, Бруно Фернандешни сотиб олди. Коутиньо“Ливерпуль”га қайтади деган гап-сўзлар ҳам бўлди. Ахир, Филиппе у ердан кетганку, қайтиши жуда ноқулай вазият бўлади. “Челси” ҳам Азарга ўринбосар излаётган эди. Лекин Лондон жамоаси ёш ва истеъдодли Мэйсон Маунтга ишонч билдиришга қарор қилди.

Рўйхатда “Арсенал” ва “Манчестер Сити” қолди. Футболчи айнан шу клубларнинг бирида фаолиятини давом эттириши мумкин. Аммо иккала клуб ҳам таваккал қилиши даргумон. “Ливерпуль”даги Коутиньо бўлганда бошқа гап эди. Яқин келажакда Филиппе Коутиньо қаерда тўп суриши ҳали-ҳамон ноаниқ.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию