Коутиньо ПСЖга ўтишга тайёр

“Барселона” ҳужумчиси Филиппе Коутиньонинг жамоадан кетиши тобора ойдинлашмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи ПСЖга ўтишга тайёр. Каталонияликлар ҳам уни қўйиб юборишга рози ва уни парижликлар ҳужумчиси Неймарнинг трансферига қўшишга тайёр.

Таъкидлаш лозимки, Коутиньога шунингдек, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ливерпуль” клубларидан ҳам таклифлар бор.

Маълумот учун, “Барселона” Коутиньони 2018 йилнинг январида “Ливерпул”дан 145 млн еврога сотиб олган эди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. У ўтган мавсум 54та ўйинда майдонга тушди ва 11та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!