Коутиньо Риога 20 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди. Унинг айтган сўзлари эса кўзингизга ёш келтиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мавсумни “Бавария” сафида ижарада ўтказаётган “Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ҳам коронавирусга қарши курашга қўшилди.

Bild нашрининг ёзишича, бразилиялик футболчи ўзи вояга етган Рио-де-Жанейро шаҳрига инсонпарварлик ёрдами сифатида 20 тонна озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотлари юборди.

“Бошқаларга ёрдам бера оладиган шароитда эканлигим учун Яратганга шукур. Бу ёрдам барча муҳтожлар учун ва бунга ҳамма ўз ҳиссасини қўшиши керак”, - дейди Коутиньо.

rue36e8dd0672.jpg

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!