Коутиньо учун АПЛнинг 3 та гранди кураш бошлади

  • 25 декабрь, 2019, 14:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумни "Бавария"да ўтказаётган "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яна АПЛга қайтиши мумкин.

Tecno

Express нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Челси" клублари кураш бошлашган. Бироқ, Коутиньони ижарага олган "Бавария"да мавсум якунлангач уни 120 млн еврога тўлиқ сотиб олиш имкони бор.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо учун АПЛ бегона эмас. У 2013-2018 йилларда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Коутиньо бу мавсум “Бавария” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!