Коутиньода энди фақатгина битта вариант қолди
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Барселона" вингери Филиппе Коутиньо учун курашдан чиқди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Энди шу тариқа 27 ёшли бразилиялик юлдуз учун даъвогарлар орасида фақатгина битта клуб – ПСЖ қолди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар Франция чемпионига Неймарнинг трансферига Коутиньони қўшиб беришни таклиф қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Коутиньо ўтган мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 54та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.