
Коутиньога 3та гранд клубдан қизиқишлар мавжуд
“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Маълумотларга қараганда 26 ёшли бразилиялик футболчига ПСЖ, «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клубларидан жиддий қизиқишлар бор.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра Коутиньони Парижга олиб келишни шахсан унинг ҳамюрти Неймар ПСЖ раҳбариятидан сўраган.
“Челси” эса Коутиньони ёзда “Реал”га ўтиши мумкин бўлган Эден Азар ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Бироқ, “аристократлар” ФИФАнинг трансфер таъқиқи сабаб ўз режаларини амалга оширолмасликлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Рэшфорд эвазига МЮга Коутиньони беришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар