Ковачич "Челси"да қоладиган бўлди
Якунланган мавсумни “Челси” клубида ижара асосида ўтказган “Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачич лондонликлар сафида тўп суришда давом этади.
Берилган маълумотларга қараганда “аристократлар” хорватиялик футболчининг трансфери масаласида “қироллик клуби” билан келишувга эришишган. Унга кўра “Челси” Ковачич учун “Реал”га бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлайди. Тез орада томонлар келишувни имзолаб, бу ҳақда расман эълон қилишади.
Маълумот учун, Ковачи ўтган мавсум “Челси” сафида 51та ўйинда майдонга тушди ва 2та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар